​ЭРОНДА НИМА СОДИР БЎЛМОҚДА? ГЕНЕРАЛ СУЛАЙМОНИЙГА СУИҚАСД ОҚИБАТЛАРИ

ЖАҲОН  04.01.2020 16:02        740

Яқин Шарқда янги уруш бошланадими ?


Қосим Сулаймоний — минтақадаги Теҳроннинг асосий рақиблари - АҚШ ҳамда Саудия Арабистони ва Исроилни тўхтатишга ҳаракат қилган Эрон таъсирини Яқин Шарққа ёйишда муҳим рол ўйнаган.


Генерални Эрон ҳарбий ҳаракатлари ортида турган бош стратег, деб ҳисоблашарди. У Эрон, Сурия, Ливан, Ироқ ва Яманда деярли бир хил таъсирга эга бўлган. У Эроннинг шиа давлатлари минтақавий Иттифоқини тузиш сиёсати ортида турган ҳаракатлантирувчи куч эди.


АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими Жон Магуайр 2013 йилда уни «бугунги кундаги Яқин Шарқда энг кучли таъсир кучига эга шахс», деб атаган эди. Эронда уни ҳам ҳурмат қилишган ҳам ундан нафратланишган. 2017 йилда мамлакатда генерални президентликка номзод бўлишга даъват қилувчи ҳаракатлар пайдо бўлди.


МАЪЛУМОТ ЎРНИДА, ЭРОНДА ИШИД УСТИДАН АЙНАН СУЛАЙМОНИЙ ҒАЛАБА ҚОЗОНГАН ЭДИ.


Теҳрон университетидаги Америка тадқиқотлари бўлими раҳбари Муҳаммад Морандийнинг айтишича, ИШИД устидан қозонган ғалабаси Сулаймонийни эронликлар ва Яқин Шарқнинг бошқа халқлари назарида миллий қаҳрамон қилиб кўрсатади.


«Агар у каби одамлар бўлмаса, бу минтақа бутун ҳудудида қора байроқларни кўрарди», - дейди у «ИШИД»чилар байроғини назарда тутиб.

Трамп порохли бочкага динамитни солиб, конгресс санкциясисиз Эронда иккинчи ўринда энг катта таъсир кучига эга шахсни ўлдирди ва минтақада онгли равишда кенг потенциалли урушни қўзғатди.


Америкаликлар томонидан генерал Сулаймонни ўлдирилиши эронликлар учун худди улар Сергей Шойгуни (РФ Мудофаа вазири) ўлдиргандек иш.


Бу воқеага жаҳон афкор оммаси қандай муносабат билдирди?


• Эроннинг олий раҳнамоси Оятуллох Али Ҳамений АҚШга Сулаймонийнинг ўлими учун даҳшатли қасос бўлиши билан таҳдид қилди ва мамлакатда уч кун мотам эълон қилинди.


• Эрон Ташқи ишлар вазири Жавод Зариф воқеани ўта хавфли ва ахмоқона авж олиш деб атади: «АҚШ ўзининг барча талончилик авантюризми оқибатлари учун жавобгарликни зиммасига олади».


• Россия ТИВ Боғдодда Эрон генерали ўлдирилганини АҚШнинг қалтис қадами, деб атади ва бу минтақада босим авж олишини келтириб чиқаришини таъкидлади.


• Хитой барча томонларни, айниқса Қўшма Штатларни босиқликка чақирди.


Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддият аллақачон эълон қилинмаган уруш ҳисобланади. Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши америкаликларни Яқин Шарқдаги энг ашаддий ва жанговар душмандан халос этди ва Ислом Республикасининг юрагига оғир зарба берди.


Энди вазият ўта хавфли тус олди ва эълон қилинмаган уруш ҳақиқий қуролли тўқнашувга айланиши ҳам мумкин. Шундай қилиб, Сулаймонийни ўлдирилиши шунчаки сиёсий қотилликдан кўра анча юқоридир.


Бу Эрон ҳукумати учун Теҳроннинг минтақадаги мустақил ўйинчига айланиши ҳуқуқи учун суиқасддир. Ва жавоб албатта бўлади.

Ҳақиқат шуки, замонавий дунёда халқаро ҳуқуқ деган тушунчанинг ўзи қолмаган ва Сулаймонийнинг ўрнида исталган одамнинг фамилияси бўлиши мумкин эди.


Энди эса Помпео уни АҚШ фуқароларига нисбатан тажовузкор операцияларни режалаштирганликда айблаб чиқади, Трамп эса аллақачон унинг «ақлини киритиб қўйиш керак» эканини таъкидлайди.


Қўшни маҳалла ортида


КИРИШ РЎЙХАТДАН ЎТИШ

МАВЗУГА ОИД