ХИТОЙЛИК ШИФОКОРНИНГ ВИРУС ҲАҚИДАГИ ИЛК “БАШОРАТИ” УНИ ҲИБСГА ОЛИШЛАРИГА ЕТАРЛИ БЎЛГАН

ЖАҲОН  06.02.2020 00:10        899


Кун мавзуси:

Хитойлик офтальмолог шифокор Ли Вэньлян 2019 йилнинг 30 декабр санасида илк бора ўзи ишлайдиган Ухандаги марказий касалхонага мурожаат қилган беморлардан бирида ғалати ва юқумли вирус аломатларини сезиб қолади ва буни тезда хамкасблари ҳамда касалхона маъмуриятига етказишга қарор қилади. Аввалига у бу вирусни пневмониянинг одатий кўринишига ўхшатади. Бу турдаги касаллик 2000 йилларда Хитой ва бир қатор давлатларда қайд этилган эди.

-Пневмониянинг бу турининг 7 хил усули бор-, деб ёзган шифокор “WeChat” ижтимоий тармоғида. Бу ерда у ўзининг тиббиёт институтидаги курсдошлари билан ёзишиб турган. Жуда ғалати ва қўрқинчли. Наҳотки, SARS яна қайтган бўлса?

Кейинроқ эса шифокор бу касаллик мутлақо бошқа эканлиги ва вирус ҳали тўлиқ аниқланмаганлиги, аммо хукумат тезда чора кўрмаса оғир оқибатларга олиб келиши ҳақида ҳам ёзиб қолдирган.


Ошкор бўлган ҳақиқат

Лекин хукумат уни ёлғон ахборот тарқатишда айблаб бир неча ҳафта ҳибсда ушлаб турган ва жамоатчиликни бу хавфдан огоҳлантирмаган. Фақатгина Уханнинг Хубэй музофотидаги касалхоналарга мазкур вирус билан мурожаат қилиб келувчилар сони тобора ортмагунига қадар хукумат бу ҳақда “бонг” уришга мажбур бўлган. Ли Вэньлян ҳибсга олингач, вирус билан боғлиқ ҳар қандай маълумот қаттиқ сир сақланган ва бу ҳақда хабардор бўлган шифокорларга Ли Вэньляннинг тақдири бошларига тушиши мумкинлиги билан таҳдид қилинган. Аммо, ҳамма сир ошкор бўлди. Вирус оммавий тарзда кенг миқёсда тарқала бошлагач, хукумат ноилож буни тан олишга ва Ли Вэньлянни озод қилишга мажбур бўлди. Шунингдек, ўз вақтида кўрилмаган чора-тадбирлар ва унинг сўзларига шубҳа билан қаралгани учун шифокордан узр ҳам сўралди. Бугун бу вирус билан боғлиқ масала умумжаҳон эътиборида. Айтиш мумкинки, Хитой мазкур вирус билан боғлиқ жуда кўплаб иқтисодий-ижтимоий муаммолар ва йўқотишларга йўлиқди. Авиарейсларнинг кўплаб давлатларда тўхтатилиши, озиқ-овқат савдоси, импорт ва экспорт, машҳур “Хитой таомлари” (айтиш мумкинки у бутун дунёда Хитой таомлари етказиб бериш хизматига эга ва ўзига яраша мижозлари бор) тармоғи, сайёҳлик тизимининг бутунлай инқироз ёқасига келиб қолиши, умуман шу ва бошқа масалалар биргина мазкур вируснинг тарқаб кетиши билан боғлиқ жиҳат.

Жазоланган фақат Ли Вэньлян эмас эди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари аввалига Ли Вэньлянни оммавий тартибсизлик ва халқ орасида ёлғон ваҳима тарқатишда айблаб ҳибсга олишади. Кейинчалик эса ундан “чурқ” этмаслиги ва ижтимоий тармоқларда бошқа бу каби “сафсаталарни” тарқатмаслиги учун ёзма ариза олишади. Шундан сўнг, бу вирусдан хабардор бўлган яна саккиз нафар шифокорга ҳам жазо тайинланади. Ярим тунга қадар полиция маҳкамасидаги терговлардан сўнг, Ли Вэньлянни январ ойи бошларида қамоққа ташлашади. Аммо 28 январдаёқ коронавируснинг янги тури билан касалланганлар сонининг ортиб кетгани ва бу вирус ростдан ҳам Ли Вэньлян таъкидлаганидек анча жиддий касаллик эканлигини тан олган Хитой хукумати уни қамоқдан озод қилиб ўз иш ўрнига тиклашга қарор қилади.

Афсуски, ўз ишига тикланган шифокор касалхонага қайтиб ўзи ҳам бу вирусни юқтириб олади. Шу жумладан, ота-онасига ҳам вирус юққач улар Ли Вэньлян ишлайдиган шу касалхонада даволанишмоқда. Шифокор ўз саҳифасида яқин кунларда шундай сўзларни ёзиб қолдирган: “Агар хукумат ўз вақтида мен ва хамкасбларимни ҳибсга олиб бошқа докторларни ҳам қўрқитмаганида эди, балки бу вирусни енгган ва кўпчиликни сақлаб қолган бўлармидик. Афсус. Лекин, буёғига эътибор ва шаффофликни сақлаб қолишимиз зарур”

Муқаддас ИСМОИЛОВА таржимаси


КИРИШ РЎЙХАТДАН ЎТИШ

МАВЗУГА ОИД