«НАСАФ» НИНГ ТУРКИЯДАГИ РАҚИБЛАРИ НОМИ МАЪЛУМ

СПОРТ  06.02.2020 11:23        506

Аввал хабар қилганимиздек, «Насаф» футболчилари 5 февралдан 19 февралга қадар янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув йиғин машғулотларини ўтказади.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари йиғин давомида асосий эътиборни назорат учрашувларига қаратишади. Ўқув-машғулотлар йиғини доирасида олтита назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган. Ҳозирча улардан бешта рақибнинг номлари маълум. Олтинчи жамоа билан эса музокара олиб борилмоқда. Футболчиларимизнинг рақиблари Украина, Македония, Қирғизистон, Белоруссия давлатлари жамоалари бўлади.

«Насаф» футболчиларининг Анталиядаги назорат учрашувлари жадвали:


7 февраль – “Колос” (Украина)


10 февраль – “Ворскла” (Украина)


11 февраль – “Брегалница ” (Македония)


14 февраль – “Дордои” (Қирғизистон)


17 февраль – “Торпедо Белаз” (Белорус)



КИРИШ РЎЙХАТДАН ЎТИШ

МАВЗУГА ОИД