​ЎЗБЕКИСТОН "ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ" ИНДЕКСИДА НЕЧА ПОҒОНАГА КЎТАРИЛДИ?

ЖАҲОН  12.03.2020 13:34        419


“World Justice Project” халқаро фуқаролик жамияти ташкилоти томонидан тузиладиган "Қонун устуворлиги" индексининг 2020 йил учун ҳисоботи эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон 128 та мамлакат ичида 92 ўринни эгаллади. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 4 поғона юқори.

Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистон 14 та давлат ичида 12 ўринни эгаллаган, Россия ва Туркия ушбу минтақада энг паст кўрсаткичларни кўрсатишган.

"Қонун устуворлиги" индексининг тартиб ва хавфсизликни сақлаш кўрсаткичлари бўйича Ўзбекистон глобал миқёсда 11 ўринни эгаллаган, ўтган йилги рейтингга таққосланганда 2 поғона пастроқ. Ушбу кўрсаткич мамлакатда шахс ва мулк хавфсизлигининг таъминланганини акс эттиради.

Ҳисоботга кўра, қонун устуворлигини таъмилашдаги энг катта ўзгариш коррупцияни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар бўлиб, коррупция йўқлиги кўрсаткичида Ўзбекистон 6 поғонага кўтарилиб 89 ўринни эгаллаган.

Ҳокимият институтлари ваколатларини чеклаш, давлат органларининг шаффофлиги ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида Ўзбекистон аввалги кўрсаткичларига нисбатан пастга тушган.

"Қонун устуворлиги" индекси катта ҳажмли саволлардан ташкил топган “General Population Poll” (GPP) ва “Qualified Respondents’ Questionnaires” (QRQs) сўровномаларига асосланган ҳолда баҳоланади. Ўзбекистондан ушбу сўровномаларда ҳуқуқшунослар, фуқаролик жамияти вакиллари ва сиёсий партия вакиллари иштирок этишган.

uztime.uz


КИРИШ РЎЙХАТДАН ЎТИШ

МАВЗУГА ОИД