ҲАЙДОВЧИЛАРНИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ МУАССАСАЛАРИ МОНОПОЛИЯСИ АНИҚЛАНДИ

ТАҲЛИЛИЙ  04.05.2020 15:38        325


Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 27 июнда 2472-сон билан рўйхатга олинган “Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомни “еx-post” усулида рақобатга таъсири баҳоланди.

Аниқланишича, мазкур Низом талабларида ҳайдовчилар ва ҳайдовчиликка номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат даволаш-профилактика муассасалари қошида ташкил этиладиган тиббий ҳайдовчилик комиссиялари томонидан пуллик асосида амалга оширилиши (5-банд), тиббий кўрикнинг айрим турларини ўтказиш имкони бўлмаган тақдирда, ҳайдовчи тиббий комиссиянинг қарорига кўра бошқа давлат даволаш-профилактика муассасасига қўшимча тиббий кўрикдан пуллик асосда ўтиш учун юборилиши мумкинлиги (19-банд) кўрсатилган.

Мамлакатимизда шакллантирилган амалиёт ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш соҳасида хусусий секторни киришига муайян чекловлар мавжудлигини кўрсатмокда.

Айнан шу соҳа бўйича хорижий тажриба ва норматив – ҳуқуқий хужжатлар кўрсатишича, транспорт воситалари ҳайдовчилари тиббий кўриклари нафақат давлат соғлиқни сақлаш ташкилотларида, балки тиббий фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган бошқа тиббиёт ташкилотларида ҳам амалга оширилиши белгиланган.

Ўрганиш натижаларига кўра, ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш соҳасида барча субъектлар учун тенг шароитлар яратиш ва рақобатни ривожлантириш мақсадида кўрсатиб ўтилган Низомни тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди ва ваколатли органларга юборилди.

Хулоса билан танишиш


КИРИШ РЎЙХАТДАН ЎТИШ

МАВЗУГА ОИД