​ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ МАҲАЛЛИЙ ҲОКИМЛИКЛАРНИ ДЕБ ЁМОН НОМ ҚОЗОНЯПТИ...МИ?

ТАНҚИДИЙ  31.05.2020 22:40        656

Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ҳудудларда фермерлар билан маҳаллий ҳокимликлар ўртасидаги можароларда ички ишлар органлари ходимларининг қўлланилишини қонун нуқтаи назаридан “тушунарсиз ҳолат” ва “телба-тескарилик” деб атади.

“Жуда тушунарсиз ҳолат: сўнгги вақтларда интернетда тарқалаётган кўплаб видеоларда негадир далада фермернинг еридаги экинини ҳайдатиб пахта экишга мажбурлаётган ҳам, камбағалнинг уйини суғориладиган ерда ўзбошимчалик билан қурилган уй, деб буздиришда фаол кўринаётган ҳам ички ишлар ходимлари.

Бироқ “Ички ишлар органлари тўғрисидаги, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги ва боринг ана “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонунларни қайта-қайта ўқиб ҳам ички ишлар ходимларининг қишлоқ хўжалиги ишларида иштирок этишига доир вазифа ва мажбуриятларини тополмаяпман. Лекин амалда ҳамма иш: “ички ишлар ходимининг қонуний талаби” кўринишида кетаяпти. Қонунда бўлмаса, қанақа қонуний талаб? Кейин ким ёмон — “милиция” ёмон.

Қоғоз бошқа, амалда бошқа. Телба-тескарилик”, деб ёзади депутат.


Р/S: Баъзи "ғамхўр дўстлар"га эслатма: бу билан ислоҳотларга, давлат сиёсатига қаршиман, деганим йўқ. Бу конституцияда кафолатлаб қўйилган фикр билдириш ҳуқуқим, хопми.


КИРИШ РЎЙХАТДАН ЎТИШ

МАВЗУГА ОИД