КОСОНЛИК ДЕҲҚОНЛАР ТАРВУЗ ЭКСПОРТИНИ БОШЛАДИ

МАҲАЛЛИЙ  05.06.2020 15:23        350

Косон тумани Раҳимсўфи қишлоғида етиштирилган тарвузлар Қозоғистон Республикасига экспорт қилинмоқда.

Бугуннинг ўзида ёш тадбиркор Оғабек Жўраев 20 тонна тарвузни узиб, махсус машиналар орқали Қозоғистонга юборишни бошлади.

-Бу йил 2 гектар майдонда эртапишар тарвуз экдик,- дейди Оғабек Жўраев. -Ҳозирда эккан тарвузларимиз пишиб етилди.Энди маҳаллий бозорлар ва ҳорижга экспортни бошладик.

Маълумот учун, Турон ҳудудида етиштирилган 1 килограмм тарвуз 4 минг сўмдан сотилмоқда. Экспорт нархи эса 40 центни ташкил этади.

Ҳудудда 1300 нафардан ортиқ деҳқонлар бу йил тарвуз ва қовун етиштирган.


КИРИШ РЎЙХАТДАН ЎТИШ

МАВЗУГА ОИД