ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ ЎЗЛИДЕП ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИ РАИСИ ЭТИБ САЙЛАНДИ

МАҲАЛЛИЙ  06.06.2020 08:18        337

2020 йил 5 июн куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон либерал демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибидаги бир қатор масалалар билан бирга партиянинг вилоят Кенгаши аъзолари таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди ва Кенгашга янги аъзолар қабул қилинди.

Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Ўзлидеп сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан тавсия этилган Қашқадарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Турдийевич Одиловни Кенгаш аъзолари Ўзлидеп Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси вазифасига тасдиқладилар.


Одилов Сирожиддин Турдийевич кенгашга раислик қилиш билан бирга вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам фаолият олиб боради. Сирожиддин Одилов билдирилган юксак ишонч учун Ўзлидеп вилоят Кенгаши аъзоларига ўзининг миннатдорлигини билдирди ва партия фаолиятини янада ривожлантириш, аъзолари сафини кенгайтириш ҳамда тадбиркор ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда халқ манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаровон ҳаёт кечиришлари йўлида бор билим ва имкониятларини ишга солишини айтиб ўтди.

Йиғилишда онлайн тарзда Ўзлидеп сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари Бахтиёр Якубов иштирок этди ва раислик қилиб борди.


КИРИШ РЎЙХАТДАН ЎТИШ

МАВЗУГА ОИД