​САЙЁР ҚАБУЛЛАР САМАРАСИ

МАҲАЛЛИЙ  11.06.2020 07:02        537


Халқ билан мулоқот устуворлик касб этаётган бугунги кунда аҳоли мурожаатларига қулоқ тутиб, таклифлари, муаммоларини ўрганилаётгани, жойида ҳал этилаётгани албатта, қувонарли.

Қашқадарё вилоятида ҳам 2020 йилнинг 9-12 июнь кунлари жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов раҳбарлигида Республика ишчи гуруҳининг сайёр қабуллари бўлиб ўтмоқда.

Дастлабгиси, бугун Қарши шаҳрида, Алишер Навоий номли истироҳат боғида ташкил этилди. Ишчи гуруҳ таркибида Мактабгача таълим вазирлигидан вакил – вазир ўринбосари Мақсуд Юлдашев ҳам бўлиб, соҳага доир мурожаатларни қабул қилди.

Қабулда Қарши туманидан 3 та, Қамаши туманидан 1 та мурожаат бўлиб, асосан давлат-хусусий шерикчилик битимларини имзолаш, ишдан бўшатиш масаласи кабиларда бўлди. Мурожаатларнинг 3 таси ижобий ҳал этилди ва 1 нафар фуқарога тушунча берилди.


ТАКЛИФЛАР, ТАШАББУСЛАР

Аввал хабар берганимиздек, жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов раҳбарлигида Республика ишчи гуруҳининг сайёр қабуллари давом этмоқда.

Бугун режалаштирилган қабуллар Касби ва Муборак туманларида ташкил этилиб, бунда Касби, Миришкор, Муборак, Косон туман аҳолиси мурожаатлари билан ишланди.

Мактабгача таълим вазирлиги вакили – вазир ўринбосари Мақсуд Юлдашев фуқароларнинг тизимга оид мурожаатлари – таклифлари, ташаббуслари ва муаммоларини тинглади.

Айтиш жоизки, бугунги қабул ўзининг сермаҳсуллиги билан бошқалардан фарқ қилди. Шу куни жами 20 нафардан ортиқ фуқаролар қабул қилинди. Қувонарлиси эса, уларнинг аксарияти нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш ташаббуси, таклифи билан мурожаат қилишган. Ва бу ижобий баҳоланиб, тегишли кўрсатма ва маслаҳатлар берилди.


МУНОСИБ ҲИССАНГИЗ УЧУН МИННАТДОРМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов раҳбарлигида Республика ишчи гуруҳининг сайёр қабуллари давомида нафақат фуқароларнинг мурожаатлари, балки уларнинг ютуқлари, ташаббуслари ҳам муносиб рағбатлантирилиб, таъкидланиб борилмоқда.

Хусусан, Қарши шаҳридаги бир гуруҳ нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Ташаккурнома билан тақдирланди. “Сизга мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик асосида оилавий мактабгача таълим ташкилотини замон талаблари даражасида ташкил этиб, мактабгача таълим тизими ривожига қўйган муносиб ҳиссангиз учун Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги номидан миннатдорчилик билдирамиз. Вазир ўринбосари М.А.Юлдашев” дея миннатдорчилик сўзлари акс этган Ташаккурномалар тақдирланувчиларга янада куч, ғайрат ва мотивация беришига шубҳа йўқ.

Кейинги манзил – Шаҳрисабз шаҳри, Шаҳрисабз тумани ҳамда Китоб тумани.

- 11.06.2020 - Яккабоғ туманида (Қамаши, Яккабоғ ва Чироқчи туманлари учун);

- 12.06.2020 - Ғузор туманида (Ғузор, Деҳқонобод ва Нишон туманлари учун).

Қашқадарё вилоят Мактабгача таълим бошқармаси Ахборот хизмати


КИРИШ РЎЙХАТДАН ЎТИШ

МАВЗУГА ОИД