ЎЗБЕКИСТОН ЭКОЛОГИК ПАРТИЯСИДАН САЙЛАНГАН ДЕПУТАТНИНГ ТАШАББУСЛАРИ.

МАҲАЛЛИЙ  30.07.2020 23:21        249

Ўзбекистон Экологик партияси 33-Бўлмас сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати Лола Наврўзованинг фаолият доираси мана бир неча ойдирки кенгайиб бормоқда. Қарши шахридаги “Санам” МЧЖ тикув цехибош муҳандиси Лола Наврўзова эндиликда сайловчиларнинг ўй-ташвишлари, қувончи, муаммоларига шерик бўлиш учун тез-тез улар билан учрашувлар, суҳбатлар ўтказиб турибди.

Учрашувларда кўтарилаётган масалалар, уларни қийнаб келаётган муаммолари хусусида тегишли ташкилотларни раҳбар, мутасадди ҳодимлари билан маслаҳатлашиб, уларни бартараф этиш, камчиликларга барҳам бериш чоралари излаб келинмоқда. Бу ҳам ўз навбатида самарасини бермоқда. Хусусан Косон туманидаги Пудина МФЙда яшовчи Хайрулла Турсуновнингмаҳалла фуқаролар йиғинида ўрнатилган трансформатор жуда кучсиз электр энергия қувватига эга бўлиб, электор тармоқларининг етарли қувватга ва мунтазам ишлашини таъминлаб беришини сўраб қилган мурожаати депутатлик сўрови орқали тез фурсатда ҳал этилди.


Шунингдек, Лола Наврўзова Халқ депутатлари вилоят Кенгаши Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия котиби сифатида фаолият олиб бормоқда. Доимий комиссияда кўрилган масалаларни ҳал этиш ва Кенгаш сессияларига долзарб масалаларни кўтариб чиқишда ташаббускорлик кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан қабул қилинган қарор, фармон ва фармойишларнинг, Олий Мажлис Қонунлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан мунтазам равишда маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, халқ билан учрашиб, таълим масканларига бориб мазкур қарор, фармон, фармойишлар, қонунларнинг мазмун-моҳияти билан таништириб борди. Шу билан бир қаторда фуқароларнинг оғзаки ҳамда “Ишонч телефони” орқали, тадбирларда, учрашувларда бевосита юзма-юз мурожаатларини тинглаб, тегишли амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.


Шу билан бирга, сайлов округи ҳудудида жойлашган “Пудина”, “Ниҳол”, “Мудин” маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари Президентимизнинг шу йил январь ойида Парламентга мурожаатномаси мазмун-моҳияти билан таништирилди. “Миллий армиямиз-бизнинг ифтихоримиз”, “Соғлом турмуш тарзига риоя қилинг” мавзуларидаги тадбирлар ҳам аҳолини ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, тиббий билимларини оширишда муҳим аҳамият касб этди.

Доимий комиссиянинг навбатдаги мажлисида “Саҳоват ва кўмак” умум миллий ҳаракати доирасида, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор оилаларни ўрганиш ва уларнинг яшаш шароитини яхшилаш борасида доимий комиссия иш режаси кўриб чиқилди. “Саҳоват ва кўмак” умуммиллий ҳаракати доирасида олиб борилган амалий ишлар кўлами ҳам кенг бўлди, хусусан тумандаги Бойғунди, Қорабайир, Пудина, Юксалиш МФЙларда истиқомат қилаётган ночор ва муҳтож оилаларга туман давлат солиқ инспекциясиҳодимлари билан биргаликда 7 турдаги маҳсулотлар етказиб берилди, ҳар бир МФЙда “Саҳоват ва кўмак” умуммиллий ҳаракати бўйича шакиллантирилган рўйхат таҳлил қилиниб,фуқаролар хонадонлари яқиндан ўрганилди.МФЙ раисларига такифлар берилди.

Маълумки томорқачилик оила бюджетини мустаҳкамлаш ва шу орқали иқтисодиётимизни юксалтиришда ҳисса қўшишда муҳим тармоқ ҳисобланади. Шунинг учун ҳам республикамизда томорқачиликни ривожлантиришга катта этибор берилмоқда. Лола Наврўзова ўзи сайланган ҳудуд сайловчиларининг иқтисодий-молиявий аҳволини яхшилашда муҳим аҳамият касб этаётган томорқачиликни, томорқа хўжалигини яхши йўлга қўйиш борасида ҳам амалий саъй-ҳаракатлар олиб борди. Томорқа кони фойда эканлиги тушунтирилди.

Сайловчиларнинг қувончи, ташвишлари билан кечаётган ҳар бир кун Лола Наврўзова ҳаётида янги бир саҳифа очаяпти, десам янглишмайман.

Вакиллик органлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассис А.И.Саломов


КИРИШ РЎЙХАТДАН ЎТИШ

МАВЗУГА ОИД