ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВЛАР: бошланғич таълим самарадорлигини ошириш қандай амалга оширилади?

ТАҲЛИЛИЙ  12.08.2020 17:35        326

АННОТАЦИЯ: Ушбу мақолада таълимда замонавий ёндошувлар, бошланғич таълим ўқитувчиси замонавий фан ва техника даражаларини ифодалай олиши тўғрисидаги маълумот берилган.

КАЛИТ СЎЗЛАР интерфаол, узвийлик, мултимедиа, педтехнология, замонавий ёндашув, билим, кўникма, малака, педагогика, дунёвий ва диний, рақобатбардош, касб-ҳунар, лойиҳа, актёр, режиссёр, такомиллаштириш, класификация, маҳорат.

Бугун замон шиддат билан ривожланиб борар экан, ҳар бир соҳада давр билан ҳамнафас ёндашувни талаб этади. Худди шу маънода таълимда ҳам. Замонавий таълимнинг энг муҳим унсурлари қадимдан шаклланиб келган. Таълим мақсади, мазмуни, шакл, услуб ва воситалари таълим жараёнлари мазмунини таҳлил қилиш учун қўлланиладиган анъанавий категориялар бўлиб ҳисобланади. Айнан шу категориялар маълум предмет, мутахассислик ёки ихтисослик бўйича ўқув-тарбиявий жараённи ташкил қилувчи педагог фаолиятининг предмети сифатида юзага чиқади.

Қайд этилган педагогик категорияларни мақсадга мувофиқ равишда йўналтирилган педагогик фаолиятнинг қонуният ва мезонларини тизимлаштирувчи омил вазифасини бажаради. Замонавий ўқитувчи дарс жараёнида «актёр» эмас, аксинча «режиссёр» бўлиши кераклигини англаши

лозим. Бунинг учун эса у бир неча янгича таълим усулларини яхши билиши

керак.

Шу ерда Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Мустақил ўйлай оладиган тафаккур юритиб тўғри маъққул ва мақбул иш тута оладиган ватанпарвар шахсларни шакиллантириш ва тарбиялаш керак деб таъкидлайди ҳурматли юртбошимиз ўз нутқларида.

Дарҳақиқат ёшларни замонавий фан-техниканинг, умуман, илм фаннинг ютуқларидан баҳраманд қилмасдан туриб, уларга юқори малакали ихтисос эгалари бўлиб етишишига замин ярата олмаймиз.

Республикада фаолият кўрсатаётган умумий ўрта таълим мактабларининг деярли барчаси янгитдан қурилган ва капитал таъмирланган

қарийб 9,5 мингта мактаб замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари

билан жиҳозланди.

Республика умумий ўрта таълим мактабларида 1074 та Ахборотресурс марказлари ташкил қилиниб, зарур техник жиҳозлар билан тўлиқ

таъминланди. Мактаблар Ахборот-ресурс марказларининг китоб фонди 7.960.840 нусхани ташкил этади. Бунга қўшимча равишда Ахборот-ресурс

марказларида 95.645 дона электрон нашрлар мавжуд.

Республика умумий ўрта таълим мактабларида таълим 7 тилда –

ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, туркман ва тожик тилларида олиб

борилади.

Педагогика – бу лотинча сўздан олинган бўлиб, “пaйне” бола, “aгогейн” – етакламоқ деган маънони билдиради. топган. Педтехнология бу - Олдиндан лойиҳаланган маълум бир педагогик тизимни амлиётга жорий килиш. Педагогик тизим бу шахсга мақсадли педагогик таъсир кўрсатиш учун зарур бўлган методлар, воситалар ва жараёнлар йиғиндиси. Мақсадимиз ўқувчиларни олдиндан билимини мукаммалаштириб уни самарали ва сифатли билимга эга бўлишга таъсир бериш.

Ҳозирга кунда жаҳон педагогикасида «педагогик технология» тушунчасига 12 хил тариф берилганлиги маълум.

Шубҳасиз, педагогик технологиялар деганда бугунги рангбаранг дарслар кўз олдимизга келади. Дарслардаги турфа ноанъанавий ўйин ва технологиялар эса боланинг эслаб қолиш ва ўзлаштириш имкониятларини оширади. Мана шундай технологиялардан бири хусусида сўз юритамиз.

«Зинама - зина» технологияси

Технологиянинг тавсифи. Ушбу машғулот ўқувчиларни ўтилган

ёки ўтилиши керак бўлган мавзу бўйича якка ва кичик жамоа бўлиб фикрлаш

ҳамда хотирлаш, ўзлаштирилган билимларни ёдга тушириб, тўпланган

фикрларни умумлаштира олиш ва уларни ёзма, расм, чизма кўринишида

ифодалай олишга ўргатади. Бу технология ўқувчи (ёки ўқувчи)лар билан

якка ҳолда ёки гуруҳларга ажратилган ҳолда ёзма равишда ўтказилади ва

тақдимот қилинади.

Технологиянинг мақсади. ўқувчиларни эркин, мустақил ва мантиқий фикрлашга, жамоа бўлиб ишлашга, изланишга, фикрларни жамлаб улардан назарий ва амалий тушунча ҳосил килишга, жамоага ўз фикри билан таъсир эта олишга, уни маъқуллашга, шунингдек, мавзунинг таянч тушунчаларига изоҳ беришда эгаллаган билимларини қўллай олишга ўргатиш.

Технологиянинг қўлланиши: маъруза (имконият ва шароит бўлса), семинар, амалий ва лаборатория машғулотларида якка тартибда ёки кичик гуруҳларда ўтказиш ҳамда назорат дарсларида қўлланилиши мумкин.

Машғулотда қўлланиладиган воситалар: А-3, А-4 форматли қоғозларда тайёрланган (мавзуни ажратилган кичик мавзулар сонига мос) чап томонига кичик мавзулар ёзилган тарқатма материаллар, фломастер (ёки рангли қалам)лар.

Машғулотни ўтказиш тартиби:

• ўқитувчи ўқувчиларни мавзулар сонига қараб 3-5 кишидан иборат

кичик гуруҳларга ажратади (гуруҳлар сони 4 ёки 5 та бўлгани маъқул);

20

• ўқувчилар машғулотнинг мақсади ва унинг ўтказилиш тартиби билан таништирилади. Ҳар бир гуруҳга коғознинг чап қисмида кичик мавзу ёзуви бўлган варақлар тарқатилади;

• ўқитувчи аъзоларини тарқатма материалда ёзилган кичик мавзулар билан танишишларини ва шу мавзу асосида билганларини фломастер ёрдамида коғоздаги бўш жойига жамоа билан биргаликда фикрлашиб ёзиб чиқиш вазифасини беради ва вақт белгилайди;

• гуруҳ аъзолари биргаликда тарқатма материалда берилган кичик

мавзуни ёзма (ёки расм, ёки ўқув чизма) кўринишида ифода этадилар. Бунда

аъзолари кичик мавзу бўйича имкон борича тўлароқ маълумот беришлари

керак бўлади.

• тарқатма материаллар тўлдирилгач, гуруҳ аъзоларидан бир киши

тақдимот қилади. Тақдимот вақтида гуруҳлар томонидан тайёрланган материал, албатта, аудитория (синф) доскасига мантиқан тагма-таг (зина шаклида) илинади;

• ўқитувчи гуруҳлар томонидан тайёрланган материалларга изоҳ бериб, уларни баҳолайди ва машғулотни якунлайди.

Машғулотининг бундай ташкил этилиши ўқувчи (ёки ўқувчи) ларни мустақил фикрлашга, ўтилган ва ўзлаштирилган мавзуларни эслашга, уларни ёзма (ёки расм, чизма кўринишида) баён этишга, фикрларни умумлаштиришга ўргатади.

Сўзимиз аввалидаги бошланғич таълимда замонавий ёндошув мисолида мазкур технологияни келтирдик. Зеро, бу каби кўплаб педагогик технологиялардан бугун ўқитувчиларимиз самарали фойдаланмоқдалар. Ва бу ўз натижасини беришига шубҳа йўқ.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1. https://xtxmom.tdpu.uz/wp-content/uploads/4.1-%D0%BC%D0%BE%D0%B4%D1%83%D0%BB-%D0%B1%D0%BE%D1%88%D0%BB%D0%B0%D0%BD%D0%B3%D0%B8%D1%87.pdf

2. Халқ сўзи газетаси-Т.: 14.01.2017 й.

3. https://cyberleninka.ru/article/n/boshlan-ich-talimda-uvchilar-izhodiy-faoliyatini-tashkil-etish-tehnologiyasi

4. https://cyberleninka.ru/article/n/boshlan-ich-sinflarda-horizhiy-tillarni-itishda-pedagogik-tehnologiyalar


КИРИШ РЎЙХАТДАН ЎТИШ

МАВЗУГА ОИД