ПЕДАГОГГА ХАЛАҚИТ БЕРМАНГ, ЖАРИМА ТЎЛАЙСИЗ

ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ  02.09.2020 14:09        229

Мактабгача таълим ташкилотига бориб педагогга “ақл ўргатади”ган ота-оналаримиз ҳам афсуски, топилиб туради. Орада зиддият юзага келиши аниқ. Эндиликда бундай ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланди.

Хусусан, 2020 йил 21 июлда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекс 1975-модда билан тўлдирилди.
Унга кўра, таълим муассасалари педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди.
Бундай ҳуқуқбузарлик учун
-фуқароларга 1 миллион 115 минг сўмдан 2 миллион 230 минг сўмгача
-мансабдор шахсларга 1 миллион 561 минг сўмдан 3 миллион 345 минг сўмгача жарима қўлланиши мумкин.
Ушбу ҳуқуқбузарлик содирэтилганда таълим муассасасининг педагог ходими маъмурий баённома тузмасдан ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси, ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг моҳияти тўғрисидаги маълумотларни ҳамда бошқа зарур бўлган маълумотларни кўрсатган ҳолда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач амалга киритилади.
У.АЗИМОВ,
Вилоят мактабгача таълим бошқармаси бош

юрист-консульти


КИРИШ РЎЙХАТДАН ЎТИШ

МАВЗУГА ОИД