ЙЎЛ БЕРГАНГА ЖАЗО ЙЎҚ Бугунги кунда йўлда ҳаракатланиш учун ҳайдовчиларга қатор имтиёзлар берилмоқд

ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ  02.09.2020 14:11        230

Шуларда бири 2020 йил 21 июлда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексда ўз аксини топди. Эндиликда тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчасини ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигналлар билан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига йўл берган ҳайдовчилар томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар фото- ва видеоқайд этиш махсус техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда, ҳайдовчиларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги охирги зарурат ҳолларида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш тугатилади.

Транспорт воситаларининг тўсиқсиз ўтиб кетишига халақит бериш бир йил давомида такрор содир этилса, 5 миллион 575 минг сўм миқдорида жаримага тортилиши мумкин (амалда 4 миллион 460 минг сўм эди).
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач амалга киритилади.
У.АЗИМОВ,
Вилоят мактабгача таълим бошқармаси бош

юрист-консульти


КИРИШ РЎЙХАТДАН ЎТИШ

МАВЗУГА ОИД