​16-СЕНТЯБР - БУТУНЖАХОН ОЗОН ҚАТЛАМИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ КУНИ

МАҲАЛЛИЙ  16.09.2020 20:08        194


Жорий йилнинг 16 сентябр куни Шахрисабз шахар халқ таълими бўлимига қарашли 3-умумий ўрта таълим марказида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда 16 сентябр - Бутунжахон озон қатламини муҳофаза қилиш кунига бағишлаб йиғилиш бўлиб ўтди.

ЎзЭП Шахрисабз шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” аъзолари, партия фаоллари иштирок этган йиғилишни халқ депутатлари Шахрисабз шаҳар Кенгашидаги ЎзЭП депутати, ЎзЭП Шахрисабз шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” рахбари Дилбар Игамбердиева олиб борди.

Тадбирда Озон қатлами нима ва унинг инсоният учун қанчалик муҳим эканлиги, озон қатламининг нима сабабдан емирилиши ҳамда унинг олдини олиш борасидаги мамлакатимиз ва жаҳон ҳамжамияти томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида фикр юритилди.

-Озон қатлами қуёшдан келаётган радиацияни ютиш хусусиятига эга. Бу радиацияни ошиб кетиши барча тирик жонлар учун хавфлидир,-деди Дилбар Игамбердиева. Агарда миллиард йил аввал озондан иборат бўлган газ қатлами шаклланмаганда эди, бизнинг сайёрамиз ҳаётсиз, фазовий жинс бўлиб қолар эди.

Атмосфера таркибидаги озон миқдорнинг 1 фоизгагина камайиши хавфли ултрабинафша нурларининг ер юзига етиб келишини 2 фоизга оширади.

Бу ҳолат ўз навбатида қуйидаги муаммоларни келтириб чиқаради: қатламнинг емирилиши натижасида катта миқдордаги қуёш радиацияси ер юзига етиб келади, инсониятда тери саратони билан касалланиш кескин ортиб кетади. Инсоннинг касалликларга қарши курашувчи иммун тизимида сусайиш кузатилади, одамнинг энг муҳим аъзоларидан бири — кўзлар зарарланади.

Ҳосилдорлик пасайиб кетади, дарахтлар парвариш қилинганига қарамай, қуриб қолаверади. Ўсимликларнинг барглари кичраяди. Бу ўз навбатида кислород манбаи бўлган баргларда фотосинтез жараёнига салбий таъсир кўрсатади.

Қаттиқ ултрабинафша нурлар дунё океанидаги жонзотлар ва ўсимликларни ҳам зарарлайди.

Ўз келажигига бефарқ бўлмаган партиянинг фаол хотин-қизлари ўзларини қизиқтиган саволларига тегишли жавобларини олдилар. Тадбир қизғин руҳда ўтди.

Бу каби тадбирлар ЎзЭП Касби туман Кенгаши, Муборак туман Кенгаши қошидаги “Аёллар қаноти” етакчилари томонидан хам ташкил этилди.

ЎзЭП Қашқадарё вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” раҳбари Г.Рустамова


КИРИШ РЎЙХАТДАН ЎТИШ

МАВЗУГА ОИД