ТАЪЗИМ СИЗГА, ЖОНКУЯР ШИФОКОРЛАР!

МАҲАЛЛИЙ  17.09.2020 21:02        192


Жорий йилнинг 15 сентябр куни Ўзбекистон Экологик партияси Шаҳрисабз туман Кенгаши “Аёллар қаноти” етакчиси, Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати, Шаҳрисабз шахар кўп тармоқли марказий поликлиника бош врачи Иргашева Лола Файзуллаевна иштирокида Шахрисабз шаҳридаги мавжуд поликлиникаларда ўқув-семинарлар бўлиб ўтди.

Бугунги кунда дунё хамжамияти оғир кунларни ўз бошидан кечирмоқда. Шунингдек, юртимизда ҳам коронавирус билан касалланганлар сони кундан-кунга купайиб бормоқда. Бу эса соғлиқни сақлаш тизимига юкламаларни кўпайтирмоқда. Бугунги кун қаҳрамонлари шифокорлар ҳам мавжуд вазиятга мослашиб, ўз соғлигини хатарга қўйиб кўринмас ёв билан кураш олиб бормоқдалар.

Шахрисабз шахар аҳолиси соғлигини сақлаш борасида шаҳардаги мавжуд 3 та оилавий ва 1 та кўп тармоқли поликлиникаларда 66 та умумий амалиёт шифокорлари, 225 та патранаж ҳамширалари бундан ташқари, коронавирус билан оғриган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш учун 4та мобилгуруҳ фаолият олиб бормоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўрсатмасига асосан COVID-19 билан касалланиш ҳолатларининг кўпайишини олдини олиш, медицина ходимларининг соғлигини ҳимоя қилиш, касалликларни эрта аниқлаш мақсадида касалликка чалинган аҳолига онлайн ёрдам кўрсатадиган махсус поликлиника ташкил этилди.

Ҳар бир патранаж ҳамшира ўзига бириктирилган ахоли билан телефон орқали боғланиб, коронавирусга чалинган беморларни аниқлаб, уларни махсус очилган поликлиникага йўналтиради,-деди Иргашева Лола Файзуллаевна. Бунинг учун давлатимиз томонидан хар бир патранажни мобил телефон ва 3 ой олдиндан тулови амалга оширилган симкарта билан таъминлаш кўзда тутилган. Уйида даволанаётган аҳволи енгил бўлган беморларга эса мобилгуруҳ тиббий хизмат кўрсатади ва ҳар 2 кунда беморларни ҳолидан хабар олиб туради. Мобилгуруҳлар автомашиналар билан таъминланган.

Бугунги тадбирдан мақсад патранаж хамшираларни аҳолига онлайн тиббий хизмат кўрсатиш чора-тадбирлари билан таништириш, коронавирус билан оғриган беморларни махсус поликлиникага йўналтиришни ташкил қилиш ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш сифат даражасини оширишдан иборат бўлди.

Чекинишни истамаётган вирус билан курашда Ўзбекистон Экологик партиянинг аъзолари, депутатлари хам жонбозлик кўрсатиб келаётгани бизни фахрлантиради.

Эл соғлиги йўлида ҳеч қачон толманг, доимо соғ бўлинг, сизга доимо таъзимдамиз қўли енгил шифокорларимиз!


КИРИШ РЎЙХАТДАН ЎТИШ

МАВЗУГА ОИД