«Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади»

МАҲАЛЛИЙ  08.10.2020 20:16        139

«Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади»

Жорий йилнинг 08 октябр куни Ўзбекистон Экологик партияси Шаҳрисабз шаҳар Кенгаши Ижроия қўмитаси “Аёллар қаноти” томонидан ўтказилган “Она ва бола саломатлигини мустахкамлашга қаратилган давлат дастурлари ижросини таъминлашга кўмаклашиш борасида партия Аёллар қанотининг вазифалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда ЎзЭП Шахрисабз шаҳар Кенгаши депутатлари, “Аёллар қаноти” аъзолари, Шаҳрисабз шаҳар 3-сонли ўрта таълим мактаби ўқитувчилари, партия фаоллари қатнашдилар.


Тадбирда таъкидланганидек, юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, айниқса, хотин-қизлар манфаатларини муҳофаза қилиш, сиҳат-саломатлигини асраш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашиш, оила, никоҳ муносабатларини тартибга солиш борасидаги ишлар тизимли равишда олиб борилмоқда.

-Бинобарин, аёл — соғлом авлод яратувчиси деди “Аёллар қаноти” етакчиси, халқ депутатлари Шахрисабз шаҳар кенгаши депутати Д.Игамбердиева. Шу боис республикамизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги мавқеини янада юксалтириш, улар учун қулай меҳнат шароитини яратиш, амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш, опа-сингилларимизни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида эътибор қаратилмоқда.

Баркамол авлодни вояга етказишда таълим тизимининг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини янада ривожлантириш, болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, илғор педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этган ҳолда бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш тадбирларини амалга ошириш ҳам бугунги долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Тадбир мавзуси йиғилиш иштирокчиларини бефарқ қолдирмади. Шу сабабли тадбир мунозара ва музокараларга бой ҳолда қизғин руҳда ўтди.

ЎзЭП Шахрисабз шаҳар Кенгаши

раиси ўринбосари

З.Дўстмуродова


КИРИШ РЎЙХАТДАН ЎТИШ

МАВЗУГА ОИД