​ТОЛИМАРЖОНДА МУТАСАДДИЛАР БИЛАН БЎЛГАН УЧРАШУВ ХАЛҚ ҚЎЗҒОЛОНИГА АЙЛАНИШИГА БИР БАҲЯ ҚОЛДИ

ТАНҚИДИЙ  09.02.2019 19:53        994



ТОЛИМАРЖОНДА МУТАСАДДИЛАР БИЛАН БЎЛГАН УЧРАШУВ ХАЛҚ ҚЎЗҒОЛОНИГА АЙЛАНИШИГА БИР БАҲЯ ҚОЛДИ

8.02. 2019 йилда “Uztime.uz” ахборот сайти Толимаржондаги “дахлсиз” ҳудуд ёхуд “монархия”га айланган давлат ташкилоти номли мақолани эълон қилди. Бугун мазкур мақола юзасидан Толимаржон ИЭС УК раҳбарияти, ишчи-ходимлар, туман прокуратураси ва ички ишлар идоралари вакиллари, маҳалла фаоллари ва туман хокими ҳамда ОАВ ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар асосан Толимаржон ИЭС УК раҳбариятидан тўлиқ ва очиқ-ошкора норозиликларини намойиш этишди. Норозилик шу даражада кучайдики, натижада ушбу йиғилиш “халқ қўзғолони”га айланишишига бир баҳя қолди.

Хулосамиз шундан иборатки, инсон қайси соҳада фаолият олиб боришидан қатъий назар, у етук мутахассис бўлса-ю, аммо халқ эътиборига, жамоадошлар хурматига, касбдошлар эътирофига ва қўл остидагилар ишончига эриша олмаса демак, эришган обрў-эътибори ва тажрибаси ўз сўзини айтмайди. Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги сўзларидан иқтибос келтиришни лозим топдик: ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛ, ҚАТЪИЙ ТАРТИБ-ИНТИЗОМ ВА ШАХСИЙ ЖАВОБГАРЛИК – ҲАР БИР РАҲБАР ФАОЛИЯТИНИНГ КУНДАЛИК ҚОИДАСИ БЎЛИШИ КЕРАК!

Зеро, шоир айтганидек: Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир!

Муқаддас ИСМОИЛОВА


КИРИШ РЎЙХАТДАН ЎТИШ

МАВЗУГА ОИД