​Британиялик аёл дарахтга турмушга чиқди

ЖАҲОН  10.09.2019 13:01        174


Буюк британиялик Кейт Каннигем дарахтга турмушга чиқди ва унинг фамилиясига ўтмоқчи.

Буюк Британиянинг Меллинг шаҳрида истиқомат қилувчи Кейт Каннигем дарахтга турмушга чиқди ва фамилиясини унинг номига ўзгартирмоқчи.


Бу ҳақда РИА Новости Liverpool Echo News нашрига асосан хабар қилди.

Каннигем 34 ёшда, иккита фарзанди ва йигити бор. Улар дарҳол эмас, балки бир оздан сўнг унинг қарорини қўллаб-қувватлашди ва маросимда қатнашди.

Каннигем ўз фамилиясини “Элдер”га ўзгартирмоқчи.

Бу кутилмаган никоҳ билан аёл парк бўйлаб йўл қурилишига қарши акцияга эътиборни қаратмоқчи. Унинг фикрича, бу қурилиш инсон саломатлигига ҳақиқий хавф бўлади.




КИРИШ РЎЙХАТДАН ЎТИШ

МАВЗУГА ОИД