​Қарши туман МТБ мудири: ''Аудиоёзув''даги овоз меники эмас деб айтмайман, аммо...

МАҲАЛЛИЙ  19.09.2019 12:28        199



Яқинда бир қанча ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган ва Қарши туман Мактабгача таълим бўлим мудири А.Эшонқуловга тегишли деб билдирилаётган аудиоёзув кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу аудиоёзув вилоятдаги кўзга кўринган ахборот сайтларидан бири бўлмиш ''Nasafnews''нинг ''Сиздан хабар'' лойиҳасига юборилган бўлиб, унда мудир боғча мудираларини ҳақорат қилган дейилган.


Ушбу ҳолат юзасидан яқинда Қарши туман мактабгача таълим бўлимида айнан боғча мудиралари иштирокида йиғилиш ташкил этилди. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати мазкур воқеага ойдинлик киритиш мақсадида А.Эшонқулов билан суҳбатлашди.


-Мақолада келтирилган овоз меники эмас, деб инкор этмайман, аммо шуни айтиб ўтишим жоизки, бир неча йиллардан буён таълим-тарбия соҳасида фаолият юритиб келаётганим туфайли қаерда, қандай гапиришни биламан, -деб жавоб берган мудир.


Бундан ташқари, йиғилишда қатнашган боғча ''опа''ларнинг сўзларига кўра, А.Эшонқулов қаттиққўл ва талабчан раҳбар, лекин шу билан бирга тажрибали ва масъулиятли мудир.


Ҳолат аслида қандай бўлганлиги бизга ноъмалум. Лекин айнан бола тарбияси билан боғлиқ соҳада ишлайдиган бир эмас, икки нафар раҳбардан айни кунларда бу каби қўпол аудиоёзувларнинг тарқалишини албатта яхши иш деб бўлмайди


Қарши туман ҳокимлиги матбуот хизмати.


uztime.uz


КИРИШ РЎЙХАТДАН ЎТИШ

МАВЗУГА ОИД